Жиноятчиларни қўлга олиш жараёнида қонун доирасида иш кўриш лозим, бироқ улар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳаётига бирор хавф туғдиргудек бўлса, жойидаёқ йўқ қилиниши керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Суриядаги операцияларнинг офицер-иштирокчилари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
«Кеча Федерал хавфсизлик хизматининг директорига ушбу жиноятчиларни қўлга олиш жараёнида фақат ва фақат қонун доирасида иш кўриш бўйича кўрсатма бердим… Бироқ бизнинг ходимларимиз ҳаёти ва соғлигига нимадир хавф туғдирса қатъий чора кўриб, ҳеч кимни асир олмасдан жойидаёқ террорчилар йўқ қилиниши керак», — дея таъкидлади Путин.
Путин Санкт-Петербургдаги супермаркетда содир бўлган портлашни теракт дея атади.
«Кеча Санкт-Петербургда террорчилик ҳукуми амалга оширилди, яқинда Федерал хавфсизлик хизмати теракт уюштиришга бўлган яна бир ҳаракатни аниқлади», — деди Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь кечаси Санкт-Петербургдаги «Перекрёсток» супермаркетида порловчи қурилма ишга тушиши оқибатида 13 киши жароҳат олган, улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
Изоҳ (0)