Мальта халқаро аэропортида бизнес-классга мансуб Dassault Falcon 7Х хусусий самолёти тураргоҳдан чиқиб кетиб, бинога урилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси турган жойидан жилишига кучли шамол сабаб бўлди.
Самолёт келиб урилган бинода қурилиш компаниялардан бирининг офислари жойлашган. Ҳодиса чоғида уларда одам бўлмаган.
Компания вакилига кўра, бинога кучли шикаст етмади. Мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)