АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2017 йилда америкаликлар томонидан энг ҳурматга сазовор эркак ва аёл деб топилди. Гэллап институти ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Обама 17 фоиз овоз тўплаб (ўтган йилга нисбатан 5 фоиз кам), ўнинчи бор энг обрўли эркак номига сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Дональд Трамп (14 фоиз), учинчи ўринни Рим папаси Франциск (3 фоиз) эгаллади.
Ҳиллари Клинтон мазкур номинацияда қаторасига 16-маротаба етакчилик қилмоқда (9 фоиз). Ундан кейинги ўринлар мамлакатнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама (7 фоиз) ва телебошловчи Опра Уинфрига (4 фоиз) насиб этди.
Изоҳ (0)