Эрон шимолида содир бўлган зилзила оқибатида жабрланганлар сони 75 кишига етди. Бу ҳақда Альборз вилоятининг фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Мехди Мехрурга асосланиб, «Вести Кавказа» хабар берди.
«Зилзила оқибатида жабрланган 75 кишининг 53 нафарига ҳодиса жойидаёқ тиббий ёрдам кўрсатилган», — дейилади хабарда.
Мехрурнинг қўшимча қилишича, жароҳат олганларнинг 22 нафари шифохонага етказилган.
Эрон сейсмология марказининг маълумотларига кўра, 4,2 магнитудали зилзила Теҳрондан 40 километр ғарбда содир бўлган. Аввалроқ, жабрланган сони 56 киши эканлиги ва бир киши ҳалок бўлганлиги маълум қилингади.
Изоҳ (0)