Ҳинд океанида Франциянинг денгиз орти ҳудудларига кирувчи Реюньон ороли қирғоқлари яқинидан Польша фуқароси ўтирган қайиқни топишди, деб ёзади National Geographic. Қутқарилган кишининг сўзларига кўра, қайиғи бузилиб қолгач, у етти ой давомида океанда оқим билан сузиб юрган. Бу вақт ичида унинг ягона йўлдоши мушуги бўлган.
54 ёшли эркак жандармларга сўзлаб беришича, май ойида у ясама қайиғида ўзи билан бир ойга етадиган озиқ-овқат захирасини олиб, Комор оролларидан жануби-шарқий Африкага жўнаган. Польшалик иш топиш учун ЖАРга етиб олишни режалаштирган.
Аммо қайиқ тез орада бузилган, шунингдек, эркак ўзи билан олиб олган алоқа воситалари ҳам ишдан чиққан. Оқибатда у Мальдив ороллари, Индонезия ва Маврикий оралиғида оқим бўйича сузиб юришига тўғри келган.
Эркак кунига ярим қутидан Хитой лағмони ва океандан тутилган балиқ билан озиқланиб, омон қолди.
Изоҳ (0)