Американинг Turing Pharmaceuticals ва Retrophine фармацевтика компаниялари собиқ раҳбарининг ҳуқуқшуноси Мартин Шкрели маслаҳатчилар суди томонидан қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарликларга аралашганликда айбдор деб топилди. У 20 йилгача қамалиши мумкин, деб ёзади Reuters.
Айблов материалларига кўра, Шкрели шериклари гуруҳи билан алдов орқали инвесторларни кейинчалик хонавайрон бўлган иккита жамғармага маблағ киритишга кўндирган, шунингдек, Retrophine активларини сарфлаб юборган. Прокуратура маълум қилишича, 34 ёшли Шкрели ўз қарзларидан қутулиш учун 11 миллион долларни ноқонуний тарзда харжлаб юборган.
Мартин Шкрели «АҚШдаги энг жирканч одам» сифатида машҳур. 2015 йилда у ОИТВ ва ОИТСга чалинганларда токсоплазмозни даволаш учун қўлланиладиган «Дараприм» дориси ҳуқуқини сотиб олди ва битта ҳапдори нархини 13,50 доллардан 750 долларгача кўтарди.
Изоҳ (0)