АҚШ собиқ президенти Барак Обама олдинги иши ва унга Оқ уйда кўмак берган мутахассислар жамоасини қўмсаётганини тан олди.Унинг Британия шаҳзодаси Гарри билан суҳбатидан парчалар King5.com сайтида келтирилди.
«Менга ишдаги шиддат ҳам етишмаяпти. Ҳар куни турли масалаларни ҳал этиб, одамлар учун нимадир қилишингни билардинг», — деди собиқ давлат раҳбари.
Обама, шунингдек, Оқ уйни тарк этганидан сўнг хотиржам ухлаши ва «кунини тўлиқ режалаштириши» мумкинлигини билдирди. Лавозимидан кетганидан кейин ҳаёти кескин ўзгаргани, бироқ муҳим масалалар ҳақида ўйлашда давом этаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)