Туркияда камида 27 киши FETO ташкилотига алоқадорликда айбланиб, турли муддатли қамоқ жазоларига маҳкум қилинди, деб ёзади «ТАСС». «Фатхуллачилар террорчилик ташкилоти»ни 2016 йил июлида Туркияда юз берган давлат тўнтаришига уринишни ташкиллаштиришга боғлашади.
Anadolu агентлиги мамлакат хавфсизлик кучларидаги манбасига таяниб маълум қилишича, судланганлар орасида ҳуқуқшунослар, собиқ полиция бошлиғи, шунингдек, ташкилот ячейкалари координатори ҳам бор. Уларнинг барчаси бир йилдан 12 йилгача муддатларда озодликдан маҳрум этилди.
Аввалроқ Туркия хавфсизлик кучлари FETO’га алоқадорликда гумон қилиб 54 кишини қўлга олган эди.
Изоҳ (0)