Ироқ расмийлари Курдистонга халқаро авиарейслар, шунингдек, автономиядан парвозларга тақиқни яна бир ойга узайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Rudaw телеканалига кўра, мазкур қарор Арбил ва Сулаймониядаги халқаро аэропортларга тегишли. Бироқ Сулаймониядаги ҳаво қўналғаси мутасаддилари тақиқ чўзилгани ҳақида расман огоҳлантириш олмаганини билдирди.
Авиақатновларга қўйилган тақиқ 29 декабрда якунига етарди.
Ироқ расмийлари сентябр охирида курд автономияси мустақиллиги тўғрисидаги референдум ва минтақа аэропорт, чегара пунктларини ҳукумат назоратига ўтказиш талабига бўйсунилмагани учун шундай чора қўллаганди.
Изоҳ (0)