27 декабрь куни Петербургнинг Кондратевский проспектидаги супермаркетда юз берган портлашда охирги маълумотларга кўра, 13 киши жабрланди. Улардан саккиз нафари шифохонада. Бу ҳақда 28 декабрь куни ижтимоий масалалар бўйича вице-губернатор Анна Митянина маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ ўн киши жабрланганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
«28 декабрь куни Москва вақти бўйича 08:00 да Кондратевский проспектидаги ‘Перекрёсток’ дўконида юз берган портлашда жабрланганларнинг умумий сони — 13 киши. Улардан беш нафари шифохонага ётқизилишдан бош тортган. Ўртача оғир аҳволдаги беш нафар, қониқарли аҳволдаги уч нафар жабрланувчи шифохонада», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)