Россиянинг «Панцирь-С1» зенит-ракета комплекси жангарилар Суриядаги Хмеймим авибазасига йўллаган икки ракетани тутиб қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жангарилар Идлиб вилоятидаги Бдама аҳоли пунктидан бир неча ракета учирди. Комплекс улардан иккисини уриб туширишга муваффақ бўлди.
Яна бир ракета базага етиб келмай, Латакия вилоятидаги Жабла шаҳрида портлади.
Ҳозирда Россия вертолётлари ракеталар учирилган ҳудудда патруллашни амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)