Афғонистон ҳукумат кучлари ўтган 24 соат ичида ўтказилган махсус операцияларда энг камида 86 нафар жангарини, хусусан «Толибон» радикал ҳаракатининг уч нафар етакчисини йўқ қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳарбий операциялар Фароб, Қандаҳор, Нангарҳар, Ҳилманд, Ғазни каби кўплаб вилоятларда ўтказилган.
Хабарда қайд этилишича, 30 дан ортиқ жангарилар яраланган, етти нафари қўлга олинган.
Сўнгги вақтда Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятларида ҳамда республика шимолида экстремистлар ўз позициясини мустаҳкамлаётгани кузатилмоқда.
Изоҳ (0)