Келгуси йил январда етказиб бериладиган Brent туридаги нефтнинг бир баррели нархи 2015 йил май ойидан бери биринчи бор 67 доллардан ошди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
26 декабрь, сешанба кунги савдоларда Brent’нинг бир баррели учун 67,08 доллар таклиф этилди. WTI туридаги нефть баҳоси эса 59,99 долларни ташкил этди.
Ўзгаришлар Ливияда Аl-Wаhа компаниясига тегишли нефть қувурида портлаш юз бергани ҳақидаги хабарлар фонида юз берди.
Изоҳ (0)