BMW ва Cadillac Янги йилдан сўнг моделлари нархи оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Немис маркаси моделлари ўртача 2,5, АҚШ автомобиллари эса 6-8 фоизга қимматлайди.
Жорий йил ноябрь ойида Россия бозорида 2778 дона BMW автомобили сотилди, бу ўтган йилга нисбатан 19 фоизга кўп. 11 ой мобайнида 27,2 минг машина сотилди, бу эса 8 фоизга кўп.
Cadillac Росияда ноябрда 101 машина сотди. Йил бошидан бери бу кўрсаткич 1241 донани ташкил этди.
Изоҳ (0)