25 декабрь куни Бишкекда Қирғизистонда ишлаб чиқарилиши таклиф этилаётган Isuzu русумидаги автобуслар ва Ravon русумидаги автомобиллар тақдимоти бўлиб ўтди, деб ёзади KNews.
Қирғизистон Инвестицияларни илгари суриш ва ҳимоя қилиш агентлиги директори ва «Ўзавтосаноат» АК раҳбарияти машинасозлик соҳасида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида эришилган келишувлар, шунингдек, уларни амалга ошириш режалари ҳақида гапириб берди.
«Томонлар, шунингдек, саноатни, шу жумладан автомобиль саноатини ривожлантириш давлат сиёсатининг бирламчи вазифаларидан бири эканлигини, чунки кўп сонли иш ўринларини яратиш, экспортни ривожлантириш ва мамлакат имижини халқаро ҳамжамият нигоҳида кўтаришга хизмат қилишини таъкидлади. Шу билан бирга, ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг автомобиль саноатини яратиш ва ривожлантириш бўйича анча катта тажрибасини ҳамда икки мамлакат ўртасида тажриба айирбошлаш ниятини ҳисобга олиш муҳим», — дейилади Қирғизистон Инвестицияларни илгари суриш ва ҳимоя қилиш агентлиги хабарида.
Изоҳ (0)