Хитойлик бизнесмен BMW автомобилини сотиб олишда 70 минг юан миқдоридаги бошланғич тўловни тангалар билан тўлади. Барча тангалар бир хил номиналга эга — бизнесмен бу пулни узоқ йиллар давомида тўплаган, деб хабар беради Motor нашри.
Барча тангаларни уйдан автосалонга олиб келиш учун унга ўнта катта картон қути керак бўлди. Дилерлик маркази ходимлари тангаларни биргалашиб, бир неча соат деганда санаб бўлди.
Сотиб олинган автомобилнинг умумий қиймати 400 минг юанни ташкил этади. Бизнесмен пулнинг қолган қисмини қандай тўламоқчи, ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)