Жанубий Африка Республикасида икки юзли мушукча дунёга келди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Мушукчанинг эгаси уни кўнгилли фаолга топширган. Кўнгилли нафақат жониворни қабул қилиб олган, шу билан бирга Facebook’да унга аталган саҳифа ҳам очган.
Мушукчага Бетти Би (Bettie Bee) деб лақаб берилган. Унинг туғилганига бир ҳафта бўлди, у одатдаги мушукчалар каби ўсиб, улғаймоқда.
Бетти Бининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ҳозиргача 20 мингдан зиёд одам обуна бўлган ва жониворнинг ҳаётини кузатиб бормоқда.
Изоҳ (0)