Саудия Арабистони расмийлари шаҳзода Ал-Валид ибн Талал ал-Сауддан озод этилиши учун камида 6 миллиард доллар талаб қилмоқда. Бу ҳақда вазият билан таниш манбаларга таяниб, Wall Street Journal маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Ал-Валид бундай тўловни айбини тан олиш белгиси деб ҳисобламоқда ва музокараларда расмийларга озодлиги эвазига бизнесининг катта қисмини таклиф этмоқда. Шу билан бирга, у холдингини бошқаришда давом этишни истамоқда.
62 ёшли шаҳзода подшоҳлик оиласининг ўнлаб бошқа аъзолари, мансабдорлар ва тадбиркорлар билан бирга ноябрь ойи бошида қўлга олинганди. Ал-Валид маблағлардан ноқонуний фойдаланиш, порахўрлик ва таъмагирликда айбланмоқда.
Ал-Валид Kingdom Holding орқали Twitter, Citigroup, Four Seasons Hotels & Ресорцда улушларга эга. Холдингнинг бозор қиймати 8,7 миллиард доллар, шаҳзоданинг мол-мулки 16,8 миллиард доллар баҳоланади. У ҳибсга олингандан сўнг Kingdom Holding акциялари нархи 14 фоизга пасайди.
Изоҳ (0)