24 декабрь, якшанба куни Қоҳирадан шимолда Миср полициячилари тўққиз жангарини йўқ қилди, деб ёзади «ТАСС».
Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳарбийларга Шарқия вилоятидаги фермага жойлашиб олган террорчилар гуруҳи ҳақида ахборот келиб тушган, у ерда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ва ҳарбийларга ҳужумлар уюштириш учун юк ортиш ва тушириш базасини ташкил қилган.
Қўлга олиш вақтида экстремистлар тартиб посбонларини ўққа тутди ва жавоб ўти билан йўқ қилинди. Отишма жойидаги тинтув чоғида бир нечта автоматик винтовка ва уларнинг ўқ-дорилари топилди.
Бундан ташқари, Қоҳира вилоятидаги рейдлар давомида яна тўққиз экстремистни қўлга олишди. Улар Синай ярим ороли шимолида ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида, шу жумладан, пойтахтда куч тузилмаларига нисбатан амалга оширилган бир қатор ҳужумларга алоқадордир.
Изоҳ (0)