Нигериянинг Кано шаҳрида келин ва унинг дугоналарини олиб кетаётган автомобиль аварияга учраши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Авария 23 декабрь, шанба куни кечки пайт рўй берди. Ҳайдовчи транспорт воситаси бошқарувини йўқотди ва шлагбаумга келиб урилди.
Полиция вакили Кабир Иброҳим Даурга кўра, воқеа жойида 8 қиз ҳалок бўлди, 3 нафари касалхонада оламдан ўтди. Яна 3 қиз ва ҳайдовчи жароҳат олди.
Дастлабки текширувлар фожиага тезликни ошириш сабаб бўлганини кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)