Коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилишида айбдор деб топилиб, 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Перу собиқ президенти Альберто Фухимори касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Бу жазони ўтаётган сиёсатчининг биринчи бор касалхонага тушиши эмас: ўтган йили у ошқозоности бези оғриғи ва церебрал ишемия туфайли икки бор шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлганди.
Перуни 1990—2000 йилларда бошқарган Фухимори президентлик ваколатини зиммасидан соқит қилганидан 9 йил ўтиб жазога тортилганди.
Изоҳ (0)