Пранкерлар Владимир Кузнецов («Вован») ва Алексей Столяров («Лексус») Россия мавжуд бўлмаган Биномо оролидаги сайловларга аралашгани ҳақида ҳикоя қилиб, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлини лақиллатди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Пранкерлар ўзини Польша бош вазири Матеуш Моравецкий сифатида кўрсатди ва Хейлига Россия гўё Жануби-Хитой денгизидаги Биномо оролида сайловларга аралашганини билдирди.
Мазкур оролни билиши ҳақидаги саволга Хейли ижобий жавоб берди ва АҚШнинг ушбу масаладаги ёндашувига аниқлик киритишга ваъда қилди.
Шунингдек, пранкерлар Хейли билан Михаил Саакашвили иши, АҚШнинг Украина билан алоқалари, шунингдек, БМТ томонидан Қуддус бўйича резолюция қабул қилинишини «муҳокама» қилди.
Изоҳ (0)