Туркия мамлакат расмийларининг сиёсий йўналиши туфайли Евроиттифоқ аъзоси бўлолмайди. Бу ҳақда Австрия канцлери Себастьян Курц маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари, асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг жиддий бузилишига гувоҳ бўляпмиз. Евроиттифоқ буни кўра-била туриб ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутишини қабул қилолмайман. Хусусан, охирги йиллардаги сиёсатни назарда тутганда, Туркияга Евроиттифоқда ўрин йўқ. Унинг аъзо бўлиши ҳақидаги музокараларни тўхтатиш тўғри бўларди», — деди Курц.
Канцлерга кўра, Анқара Европадаги турк ҳамжамиятларига уларнинг чатишиб кетишини олдини олиш учун таъсир ўтказишга уринмоқда.
Изоҳ (0)