Россия президенти Владимир Путин «Единая Россия» партияси съэздидаги чиқиши чоғида таълим сифати бўйича дунёда энг яхши натижаларга эришиш вазифасини қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Россия мактаби таълим сифати ва кўлами бўйича дунёда энг яхшилар қаторида бўлиши керак. Коллеж, техникум, университетлар эса ишчилар, муҳандислар, тадқиқотчилар, янги технологик йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш стандартларини яратиши лозим», — деди Путин.
Путинга кўра,мамлакатдаги иқтидорлилар учун ва истеъдодларни ахтаришга мўлжалланган таълим муассасалари тармоғи кенгайиши зарур.
Изоҳ (0)