Россиянинг бир неча шаҳарларидаги ташаббускор гуруҳлар 24 декабрь, якшанба куни сиёсатчи Алексей Навальний номзодини мамлакат президентлигига илгари сурди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Ташаббускор гуруҳлар йиғилиши мустақил номзодлар учун мажбурий шарт ҳисобланади.
«Сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан расман номзод бўлдим. Мамлакатнинг барча ҳудудларидаги бунда иштирок этганларга миннатдорлик билдираман», — деган ёзув қолдирди Навальний Twitter’даги саҳифасида.
Энди у Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни тақдим этиши лозим. Навальний рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда сайловчиларнинг норозилик акциялари билан таҳдид қилди.
Изоҳ (0)