Филиппиндаги трассада иккита автобус тўқнашиб кетиши натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Интерфакс» маҳаллий полицияга таяниб.
Автобуслардан бирида катта оила аъзолари Рождество шарафига ибодатхонага йўл олган ва бошқа бир автобусга урилиб кетган, оқибатда автобусдаги 20 киши ҳалок бўлган, тўққиз киши жароҳатланган.
Иккинчи автобусдаги 15 киши шикастланган.
Дастлабки текширув натижаларига кўра, биринчи автобус ҳайдовчиси қоидаларни бузиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишдаги қисмига чиқиб кетган, бу аварияга сабабчи бўлган.
Изоҳ (0)