Даниянинг Гундслев шаҳри яқинида Сторстрём деб номланувчи дунёдаги энг қулай қамоқхона очилди. Уни қуриш тахминан 160 миллион долларга тушди, деб ёзади Daily Mail.
Қамоқхона 250 маҳбус учун мўлжалланган. Уларнинг ҳар бирига майдони тўрт квадрат метр бўлган ва телевизор, совитгич, шкаф, катта дераза ва ваннахонага эга камера ажратилади. Турманинг ўз черкови, ибодат зали, спорт майдонлари, умумий хоналари, боғлари ва қишлоқ хўжалик майдонлари бор.
Меъморлар ғоясига кўра, муҳит маҳбусларни қайта тарбиялаш учун имконият яратиши ва ходимлар учун ёқимли жой бўлиши керак. Қамоқхонани қуришга беш йил вақт сарфланди.
Изоҳ (0)