Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройи хиёбонида замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, аскар ва сержантлар, курсантларнинг кўргазмали чиқишлари барчага манзур бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган, «Миллий армия ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» шиори остида ўтказилган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали катта шодиёнага айланди.
Мазкур фестиваль Қуролли Кучлар фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик, юртга садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўз тақдирини Ватан тақдири, деб билган ёшлар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади, деб таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)