Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 26 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 18,45 сўмга ошди. Эндиликда унинг нархи 8 120 сўм 7 тийин этиб белгиланди.
Еврода ҳам ўсиш кузатилди: 96,40 сўмлик ўсиш оқибатида ушбу валюта курси 9624,72 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)