Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Буюк Ипак йўли (Марказ-1) ва Олой (Марказ-2) мавзеси аҳолисини иссиқлик таъминотида кузатилиши мумкин бўлган узилишдан огоҳлантирди.
«Миробод туманидаги 2Ду 800 магистраль труба ўтказгичининг авариявий ёрилиши туфайли Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли ва Олой мавзесида иссиқлик таъминотида вақтинча узилиш кузатилиши мумкин», — дейилади хабарда.
Узилишлар 89 та объектга ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Улардан 61 таси турар-жой биноси, учтаси мактабгача таълим муассасаси, иккитаси мактаб ва 23 таси маъмурий бинолардир.
Туман ҳокимлиги аҳолидан ноқулайлик учун узр сўради.
Изоҳ (0)