26 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 5—10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12—17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6—8 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17—22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17—22 метргача, айрим жойларда эса шиддат билан секундига 24—29 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2—7 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучайиши мумкин, кечқурун қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача, баъзи жойларда шиддат билан секундига 24—29 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15—20 метргача, айрим жойларда эса шиддат билан 24—29 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучайиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача, айрим жойларда эса шиддат билан 24—29 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёғингарчиликлар бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача, баъзи жойларда эса шиддат билан секундига 24—29 метргача кучайиши мумкин Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)