Wide Tent System чет эл компанияси Бухоро шаҳридаги Bukhara Palace меҳмонхонасини кимошди савдосида сотиб олди. Шартнома қиймати 27,5 миллиард сўмни ташкил этди, деб хабар беради «Spot.uz» нашри.
Wide Tent System АЖдан ташқари, савдода Сингапурнинг Espada Profile компанияси ҳам иштирок этди.
1,89100 гектарда жойлашган, умумий ҳудуди 8581,16 квадрат метрга тенг собиқ меҳмонхона бинолари декабрь ойининг бошларида кимошди савдосига қўйилган эди. Унинг бошланғич нархи 26 миллиард 352 миллион сўм эди.
Bukhara Palace Бухоронинг энг йирик меҳмонхонаси бўлиб, 1996 йили очилган эди. Унда 223 та хона бор.
Wide Tent System — Ўзбекистонда алюминий профиллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи чет эл компанияси. 2016 йили у 2,54 миллиард сўм акция чиқариб, акциядорлик жамиятига айлантирилган эди.
Изоҳ (0)