Оққўрғон туман ИИБга 1973 йилда туғилган А.А ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Фуқаро ўз аризасида жорий йилнинг 15 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйи молхонасидан нархи тахминан 6 000 000 сўмлик икки бош қорамолни ўғирлаганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бекобод туманида яшовчи 1987 йилда туғилган Б.А содир этганлиги аниқланиб ушланди.
ИИБ ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда.
Изоҳ (0)