Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисидаги маърузасида 2018 йилда соғлиқни сақлаш муассасаларига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш учун неча сўм ажратилишини маълум қилди.
2018 йилда мазкур йўналишга сарфланган харажатлар 2017 йилдагига нисбатан 2,5 баробар кўпдир — қарийб 1 триллион сўм.
Изоҳ (0)