Сурхондарё вилоятида ҳам Янги йил байрамини юқори савияда ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўрилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Маҳалла, кўча ва хиёбонлар, корхона, ташкилот ва муассасалар байрамона безатилиб, ранг-баранг тунги чироқлар ўрнатилди. Шунингдек, байрамолди ярмаркалари ташкил этилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига таклиф қилинмоқда.
Жойларда байрам тадбирларининг тинч-осойишта ва кўтаринки руҳда ўтиши учун ёнғин, йўл-транспорт ва бошқа хавфсизлик чоралари белгилаб олинган.
«Термиз шаҳридаги Болажон боғи ёнида ўрнатилган ва байрамона безатилган 33 метрли арча, айниқса, болалар ва ёшларга ўзгача завқ улашмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)