• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўрнига Tashkent City тушаётган маҳаллалар аҳолисига янги қурилаётган уйлардан квартиралар таклиф этилди

    Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази қурилиши муносабати билан пойтахтдаги бузилаётган Ўқчи ва Олмазор маҳаллаларида доимий истиқомат қилаётган фуқаролар уларнинг яшаш жойларини бузиш ишлари бошлангунга қадар турар жой билан таъминланади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимиятига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Фуқаролар ўз хоҳишига кўра, Яшнобод туманидаги янги уйлардан (кўчиб ўтгунларига қадар турар жой ижараси учун товон пули билан таъминланади) ёки иккиламчи турар жой бозоридаги квартиралардан танлашлари мумкин.

    2015 йилда Ўзбекистон ҳукуматининг топшириғига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 7 январдаги 5-сонли қарори билан юқорида келтирилган маҳаллалардаги қолган оилаларни кўчириш ҳисобига бузиладиган турар ва нотурар жой объектлар белгиланган.

    Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти қошидаги махсус комиссиянинг 2015 йилда уйма-уй ўтказилган хатлов натижасида маҳаллаларда жойлашган 556 та турар жойда 2276 та оила доимий рўйхатга олингани, бунда маҳалла фуқаролар йиғинининг маълумотлари бўйича маҳаллалар ҳудудида ҳақиқатда 1297 та оила доимий яшаётгани, қолган оилалар доимий рўйхатда бўлиб, Тошкент шаҳрининг бошқа манзилларида истиқомат қилиши аниқланган.

    Оилаларни кўчириш ва турар жойларни бузиш ишлари 2015 йил баҳор ойларида бошланган бўлиб, 329 та оила кўчирилиб, 12 та турар жой тўлиқ ва 88 та турар жой қисман бузилган. Оилаларни кўчириш ишлари уларнинг ёзма розилигига асосан Тошкент шаҳридаги уй-жой бозорининг иккиламчи турар жойларидан ёки якка тартибдаги турар жойлар қуриш учун белгиланган ер участкалари ажратиш йўли билан амалга оширилган.

    2015 йилда Олмазор туманидаги Нурафшон кўчаси бўйлаб кўп қаватли турар жойлар қурилиши ва у ердаги якка тартибдаги турар жойлар бузилиши муносабати билан Шайхонтоҳур тумани Ўқчи ва Олмазор маҳаллаларда бузилиш ишлари вақтинча тўхтатилган.

    2016 йили давлат раҳбарияти томонидан ушбу ҳудудда Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказини замонавий ишлаб чиқилган қурилиш бош режаси асосида, тадбиркор ва банкларнинг 1 миллиард доллар маблағини жалб қилишни кўзда тутган ҳолда амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

    Ушбу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг 28 июлдаги 559-сонли қарорига мувофиқ, Tashkent City XИМ ҳудудида Объектларни қуриш ва фойдаланиш дирекцияси ташкил этилди. Турар-жой биноларини бузиш ва фуқароларни кўчириш ишларини ташкил этиш учун Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги томонидан бузилган турар жойларни компенсация турини аниқлаш мақсадида ўрнатилган тартибда комиссия ташкил этилган.

    Бундан ташқари, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳридаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғини ходимларини жалб қилган ҳолда турар жойларда доимий рўйхатда турувчилар, ҳақиқатда яшовчилар ва уй-жой мулкдорлари таркибини аниқлаш мақсадида қолган уй-жойларни қайта хатловдан ўтказиш ишлари ташкил этилган.

    Хатлов натижаси бўйича 2017 йил ҳолатига маҳаллаларда 521 та турар жой бинолари жойлашиб, уларда 2165 та оила доимий рўйхатдан ўтган бўлиб, шулардан 1138 та оила ҳақиқатда яшагани аниқланган.

    Tashkent City XИМ қурилиш учун бузилишга тушган ҳудудда ҳақиқатдан ҳам яшаётган оилаларни кўчириш мақсадида Яшнобод туманида 1155 та квартирали 21 та кўп қаватли турар жойлар қуриш учун ер участкалари ажратилган. Кўп қаватли уйлар қурилиш ишларининг якунлаш муддати 2018 йилнинг май—июнь ойларига белгиланган.

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 24 ноябрдаги баёни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг 28 ноябрдаги қарорига мувофиқ, қисқа муддатда фуқароларни кўчириш ва турар жойларни бузиш масаласини ҳал этиш яъни, кўчирилиш керак бўлган оилалар учун янги қурилаётган кўп қаватли уйлар битгунга қадар (7—8 ой) оилаларни вақтинча Тошкент шаҳрида ижара асосида яшаши учун Tashkent City XИМ Дирекцияси ҳисобидан ҳар бир оилага 11,2 миллион сўм миқдорида пул маблағи ажратилиши кўзда тутилган.

    Бунда фуқароларга янги қурилаётган уйлардан хонадон (под котлаван) ва пул маблағлари ажратиш уларнинг ёзма равишдаги розиликларидан сўнг, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги томонидан кафолатланган мажбуриятини расмийлаштириш асосида амалга оширилмоқда. Бошқа уй-жойни олиш истагини билдирган оилаларга ижтимоий нормадан келиб чиққан ҳолда иккиламчи бозоридан уй-жойлар олиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

    2017 йил 22 декабрь ҳолатига кўра 96 та оила янги қурилаётган кўп қаватли уйлар битгунга қадар вақтинча Тошкент шаҳрида ижара асосида яшаши учун маблағ олиш хоҳишини ёзма равишда билдирган. 75 та оилага вақтинча Тошкент шаҳрида ижара асосида яшаши учун ҳар бир оилага 11,2 миллион сўм миқдорида пул маблағи ажратилган. 9 та оилага уларнинг ёзма розилиги асосида иккиламчи уй-жой бозоридан ижтимоий нормадан келиб чиққан ҳолда хонадонлар танланган. Ушбу хонадонлар ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига қабул қилинмоқда ва кўчириш керак бўлган оилаларга мулк сифатида расмийлаштирилиши белгиланган. 35 та оила кўчирилган ва 9 та турар жой тўлиқ, 6 таси қисман бузилган.

    Турар жойларни бузиш ишлари, доимий яшовчи оилалар тўлиқ кўчирилиб ва компенсация миқдори ажратилганидан сўнг амалга оширилмоқда.

    1027 та доимий рўйхатда турган лекин узоқ вақт мобайнида яшамаган оилаларга компенсация бериш масаласи Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида тузилган махсус комиссиясида туман ҳокими бошчилигида маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ва тегишли ташкилотлар иштирокида ўрнатилган тартибда масаласи кўриб чиқилиши белгиланган.

    25.12.2017, 10:57   Изоҳ (0)   65414
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2018 йилда Ўзбекистондаги шифохоналарга неча сўмлик дори-дармон воситалари харид қилинади? Жавоб битта суратда

    25.12.2017, 10:32

    Термиз шаҳри марказида 33 метрли арча қад ростлади (фото)

    25.12.2017, 09:45

    Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман кенгашларига сайловлар якунланди

    24.12.2017, 22:58

    Наманганда «Хавфсиз шаҳар» концепциясининг туманларда жорий этилиши бошланди

    24.12.2017, 22:11

    Навоийда йилига 6 млн дона трикотаж маҳсулотлари тайёрланадиган корхона ишга тушди

    24.12.2017, 17:04

    Энди Ўзбекистонда ҳужжатлар нусхаларини нотариал тасдиқлаш керак бўлмайди

    24.12.2017, 10:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.