АҚШ Федерал қидирув бюроси 2017-молиявий йилда мамлакат ҳудудида 723 та терактнинг олдини олди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар молия вазирлиги бош инспектори ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Коммерсант.ru».
Бир йил аввал бу кўрсаткич 460 тани ташкил этганди.
ФҚБ АҚШ миллий хавфсизлигини қўпоришга қаратилган 262 киберҳужумни қайтаргани билдирилмоқда.
Бюро жиноятчиликка қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясига 3,5 миллиард доллар сарфлади. Ташкилот фаолиятини молиялаштиришга 2017 йили 12,5 миллиард доллар ажратилганди.
Изоҳ (0)