Америкаликларнинг деярли ярми (49 фоизи) АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирмаслик лозим, деб ҳисобламоқда. CNN телеканали ўтказган сўров натижалари шундан далолат берди, дея хабар бермоқда «Коммерсант.ru».
АҚШ президентининг дипломатик ваколатхонани кўчириш бўйича ташаббусини фуқароларнинг 36 фоизи қўллаб-қувватлади.
Сўралганларнинг учдан икки қисми АҚШ Исроил — Фаластин можаросида ҳеч бир томонда турмаслиги керак деб ҳисоблайди.
Қўшма Штатлар икки тарафдан бирини танлаши кераклигини ёқлайдиганлар орасида 24 фоизи Исроилни, 2 фоизи эса Фаластинни маъқул кўрди.
Изоҳ (0)