Филиппинда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 133 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Agence France-Presse агентлигининг қайд этишича, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган, деб гумон қилинмоқда.
Табиий офатлар «Тембин» тропик тўфони сабаб келиб чиққан — тўфон жума куни Минданао оролига ёпирилган эди.
BBC News маълумотига кўра, тўфон ҳудудида шамол тезлиги соатига 80 километргача кучайган.
Филиппин тарихидаги энг кўп қурбонли тўфон 2013 йил ноябрида кузатилган — ўшанда «Хайян» тўфони оқибатида минг киши ҳалок бўлган, бутун бошли шаҳарлар вайрон бўлган эди.
Изоҳ (0)