Лондон ҳайвонот боғида 23 декабрь куни ёнғин юз берди. Meduza’нинг хабар беришича, муассаса вақтинча ёпилган.
BBC News’нинг хабарига кўра, ёнғин оқибатида Миша лақабли Африка найтишлиси ҳалок бўлган ва тўртта сурикат йўқолиб қолган.
Боғнинг бир неча ходими жабрланган — тўрт киши ис газидан заҳарланган, икки киши тан жароҳати олга. Бир киши шифохонага ётқизилган.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Аланга ҳайвонот боғининг болалар бўлимидан чиқиб, кейинроқ қўшни дўконга ёпирилган.
Ушбу хабар тайёрланаётган вақтда ёнғин ўчирилган эди.
Изоҳ (0)