Мисрнинг Бани-Сувайф вилоятидаги автотрассада йўналишли такси юк машинаси билан тўқнашиб кетди.
«РИА Новости» ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
«Ал-Ватан» газетаси ахборотига кўра, яна саккиз киши турли даражада тан жароҳати олган.
Жабрланувчилар маҳаллий шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан текширув бошланган.
Изоҳ (0)