Тошкент туманида 2013 йилнинг август ойида икки фуқаро Н.Ғ исмли шахсни алдаб, унинг 13 500 доллар пулини қўлга киритган, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Фирибгарлар 1970 йилда туғилган Н.Ғ.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, 20 000 доллар эвазига «ер участкаларини олиб берамиз», деб алдаган ва унинг қўлига мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи сохта қарорларни берган.
Ушбу қарорлар давлат архиви қайдларида ҳам мавжудлигини айтиб, ундан 13 500 долларини олган ва шу кунга қадар қайтариб бермай ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлар.
Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)