Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этади, деб хабар берди ЎзА.
Мажлис 2017 йилнинг 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг бундан олдинги мажлиси жорий йилнинг 11-октябр куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда Ҳамдўстлик доирасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20 дан ортиқ масала муҳокама қилинганди.
Изоҳ (0)