Ўзбекистон ҳукумати 19 декабрдаги қарори билан Тошкентдаги Турин политехника университети базасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» эҳтиёжлари учун «Авиакосмик инжиниринг» йўналиши бўйича мутахассисларни мақсадли тайёрлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар берди «Газета.uz».
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ва аэропортларни эксплуатация қилиш бўйича муҳандисларга бўлган талабини ҳисобга олган ҳолда 2017/2018-ўқув йилида «Машинасозлик технологияси» йўналиши бўйича бакалавриатнинг учинчи босқичи базасида 25 кишидан иборат талабалар гуруҳини тайёрлашга киришилади.
«Авиакосмик инжиниринг» йўналишига йиллик қабул квотаси Миллий авиакомпаниянинг мутахассисларга бўлган талаби асосида белгиланади.
Талабалар янги йўналиш бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллар» корхонаси базаларида малакавий амалиётни ўтайди.
Изоҳ (0)