Тошкент шаҳрида 27 декабрь куни Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши муҳокамасига бағишланган вазирлар даражасидаги уч томонлама учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон транспорт ва йўллар вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда EADaily.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков вазир Жамшидбек Қалиловни қабул қилиб, темир йўл лойиҳаси ташқи бозорларга чиқиш учун мамлакатга ўта зарурлиги сабабли Тошкентдаги бўлажак учрашувларга эксперт гуруҳини пухта тайёрлаш топшириғини берган.
Жеенбеков қурилишнинг тез орада бошланиши Марказий Осиёнинг минтақадаги самарали ва фойдали транзит йўлаги сифатида жозибадорлигини оширишини билдирди.
Бундан беш йил аввалги ҳисоб-китобларга кўра, мазкур темир йўл қурилишига 6-6,5 миллиард доллар талаб этилиши мумкин.
Изоҳ (0)