Американинг SpaceX компанияси ўнта Iridium NEXT телекоммуникация сунъий йўлдоши жойлашган Falcon 9 ташувчи ракетасини учирди. Бу ҳақда SpaceX’нинг расмий сайтига асосланиб, «Газета.ru» хабар берди.
Ташувчи ракета АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Калифорнияда жойлашган Ванденберг базасидан соат 06:27 да учирилди. Ҳозирда ажралиб тушган ташувчи ракетанинг биринчи қисми 2017 йилнинг июнидаги парвозда ҳам фойдаланилган эди.
Iridium NEXT сунъий йўлдошлар гуруҳи орбитадаги эски авлод сунъий йўлдошларининг ўрнини эгаллайди. SpaceX’нинг Iridium Communications билан шартномасига кўра, компания 70 дан ортиқ сунъй йўлдошни учириши керак.
Изоҳ (0)