Ер аҳолиси фонди мутахассисларининг прогноз қилишича, кейинги йилнинг январь ойида сайёра аҳолиси 7,5 миллиард кишидан кўпроқ бўлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
2018 йилнинг 1 январь куни Ер сайёрасида 7 591 541 000 киши бўлади. Ўтган йил билан солиштирганда Ер аҳолиси 83 миллион кишига кўпайган.
Ҳар сонияда аҳоли сони ўрта ҳисобда 2,6 кишига кўпаймоқда.
Аҳолининг энг кўп кўпайиши Африкада кузатилади. БМТ маълумотларига кўра, 2050 йилда қитъа аҳолиси сони икки бараварга ўсиб, 1,26 миллиард кишидан 2,53 миллиард кишига етади.
Сайёра аҳолиси сонининг ўсиб бораётгани сабаби болалар ўлимининг камайгани ва узоқ умр кўриш давомийлигининг ўсиши билан изоҳланмоқда.
Pew Research Center Америка ижтимоий маркази тадқиқотчиларининг маълум қилишича, 2050 йилга келиб, Евроиттифоқ аҳолисининг 14 фоизини мусулмонлар ташкил этади.
Изоҳ (0)