Россиялик ҳарбий денгизчилар охирги бир неча йил мобайнидаги турли экспедиция ва сафарлар давомида Дунё океанининг турли қисмларида 11 та оролни очди. Бу ҳақда Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони Владимир Королёв маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Замонавий навигация ва океанография денгиз воситалари улуши икки баробар кўпайди. Охирги йилларда 11 орол, тўққиз бурун, 6 бўғоз ва 5 кўрфаз очилди», — деди адмирал.
Королёв рус ҳарбий денгизчилари 2014—2016 йилларда узоқ вақт мобайнидаги илк дунё бўйлаб саёҳатларни амалга оширганини эслатди.
Изоҳ (0)