Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ишлашдан тўхтади, деб хабар берди «РИА Новости».
Ҳозирда Рамзан Қодировнинг Instagram’даги @kadyrov_95 саҳифасига киришнинг имкони йўқ. Шунингдек, сиёсатчининг Facebook’даги саҳифаси ҳам ишламаяпти.
20 декабрь, чоршанба куни АҚШ расмийлари инсон ҳуқуқлари поймол этилишига алоқадор шахслар ўрин оладиган «Магнитский рўйхати»га Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни киритган эди.
«Аслида АҚШ ҳаётимни чет эллик террорчиларга қарши курашга бағишлаганимни кечира олмайди. Улар орасида Қўшма Штатлар махсус хизматлари тарбиясини олган малъунлар ҳам бор», — дея рўйхатдан ўрин олганига изоҳ беради Қодиров.
Изоҳ (0)