Филиппин жанубида содир бўлган тропик тўфондан сўнг юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида салкам 90 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Минданао оролидан.
«Биз кучли тайфун сабабли юзага келган ёмғирлар оқибатида қишлоқ кўчкилар остида қолганлиги борасидаги маълумотларни тасдиқлашга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди Табод шаҳри ҳукуматининг вакили.
Изоҳ (0)